1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
5 октября, 16:49 150 0

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнот қабул қилди

Музокаралар якунида қатор муҳим соҳалар бўйича 23 та ҳужжат имзоланди. 
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнот қабул қилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари ўртасида олиб борилган музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди. 

Давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.  

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. 


Виза процедураларини соддалаштириш тўғрисида битим, фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида баённома, 2024 йилгача маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури, кимё саноати бўйича меморандум, чегараолди савдо маркази ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш тўғрисида битимлар, сув тежаш технологияларида ҳамкорлик бўйича меморандум, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Гурлан-Тошҳовуз ўтказиш пунктларини ишга тушириш бўйича баённома шулар жумласидан.

Ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди.


ОАВ вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев музокаралар самарали ва сермазмун бўлганини, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг барча йўналишларини муҳокама қилганларини таъкидлади.

Гурбангули Бердимуҳамедов музокаралар натижаларидан мамнун эканини билдирди, икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси юзасидан ишончли ва конструктив фикр алмашилганини таъкидлади.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга Туркманистон делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди.


Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей