1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
5 октября, 14:16 179 0

Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиллар йиғишни йўлга қўйиши мумкин

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов расмий делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган таркибда мулоқотни ўтказди.
Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиллар йиғишни йўлга қўйиши мумкин
Фото: president.uz
Давлат раҳбарлари кейинги йиллардаги ўзаро савдо суръатини мамнуният билан қайд этиб, товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.

Турли тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш, шу жумладан автомобиллар йиғиш, кимёвий маҳсулотлар, электр техникаси ва маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, логистика инфратузилмасини яратиш ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

Ўзбекистон президенти тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлашни таклиф қилди.

Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Ашхобод битимини биргаликда илгари суриш ҳамда Туркманбоши денгиз портининг ноёб имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди. 

Икки мамлакат ҳудудларидаги имкониятларни янада тўлиқ ишга солиш муҳим экани қайд этилди. Ҳамкорликнинг янги механизми – Ҳудудлараро форум ўтказишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни кучайтиришнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама қилиниб, тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови экани таъкидланди.

- Афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

Музокаралар якунида президентлар Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларига эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлашга топшириқ бердилар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей