1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
5 октября, 11:25 913 0

Тошкентда рўмол ўраган қизларни мактабга киритмаган директор бўйича изоҳ берилди

Мактаб директори қизларга рўмолсиз, калта юбкада келсагина мактабга киритишини айтган.
Тошкентда рўмол ўраган қизларни мактабга киритмаган директор бўйича изоҳ берилди
Фото: Facebook
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги 307-мактаб директори рўмол ўраган 4 нафар қизни мактабдан ҳайдаб, рўмолсиз, калта юбкада келсагина мактабга киритишини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳолат бўйича Яшнобод туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилган.

Унга кўра, мазкур умумтаълим муассасасида ўқувчи қизлар ХТВ томонидан қўйилган талабларга мос ҳолда кийиниш маданиятига риоя қилишмоқда. 

“Якунда бу хабар ўз исботини топмади. Педагоглар томонидан албатта маданият ва одоб чегарасидан чиқмаган ҳолда суҳбатлар амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей