1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 октября, 16:35 466 0

Шерали Жўраевнинг қўшиқларини “бузиб” айтган San Jay жазоланди

У шоир Усмон Азимнинг шеърларидан рухсатсиз фойдаланган. Хонандага нисбатан ёзилган шикоят аризаси судда кўриб чиқилди.
Шерали Жўраевнинг қўшиқларини “бузиб” айтган San Jay жазоланди
Фото: YouTube
Аввалроқ, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим San Jay тахаллуси билан ижод қилаётган хонанда Жавбердиев Санжарни шоирнинг шеърларидан рухсатсиз фойдаланганлиги ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига ариза берганди.

Мурожаатда фуқаро San Jay томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб “Гулбадан” ҳамда “Атиргулим атрингни соч” номли шеърий асарларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.

Шундан сўнг, San Jay’га нисбатан ҳолат юзасидан баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

Ҳукмга кўра, хонандага МЖтКнинг 1771-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси (БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача — 1 млн 350 минггача) қўлланилган.

“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, муаллифга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача — 270 млнгача миқдорда товон тўлашини талаб қилиш ҳуқуқи берилди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей