1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 октября, 15:30 138 0

Давлат хизматлари ўз вақтида бажарилмаса тўловнинг ярмини қайтариб бериш таклиф қилинди

“Лицензия” тизими ҳамда ЯИДХП орқали хизматларни кўрсатиш белгиланган муддатдан кечиктирилса, ариза берувчига ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилиши мумкин. Лойиҳа муҳокамага қўйилди.
Давлат хизматлари ўз вақтида бажарилмаса тўловнинг ярмини қайтариб бериш таклиф қилинди
Фото: ДХА
Молия вазирлиги томонидан ўз муддатида бажарилмаган давлат хизматларининг пули қайтарилиши бўйича тегишли қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, ДХМ “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчига хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида қўшимча киритиш белгиланмоқда.

Мазкур маблағлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ариза берувчининг мурожаатига асосан қайтарилади.

Бунда қайтарилган маблағлар ДХА томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади.

Қарор лойиҳаси 12 октябрга қадар давом этади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей