1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 октября, 13:05 908 0

Наманганда 10 минг сўм ўрнига 50 минг сўм берган банкомат бўйича изоҳ берилди — видео

Банкомат 10 минг ўрнига 50 минг ва аксинча бераётгани акс этган видео тарқалганди.
Наманганда 10 минг сўм ўрнига 50 минг сўм берган банкомат бўйича изоҳ берилди — видео
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, Hamkorbank’нинг Наманганда жойлашган банкомати 10 минг сўм ечиб, 50 минг сўм бераётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Банк маъмуриятининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 27 сентябрь куни банкнинг Наманган минтақавий филиалига тегишли 24/7 режимида ўз‑ўзига хизмат кўрсатувчи офисда жойлашган банкоматда содир бўлган. 

Ушбу хатолик банкоматдаги 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолганлиги натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг 30 дақиқа ичида бартараф этилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей