1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
3 октября, 10:51 259 0

Ўзбекистонда Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш 12 фоизга оширилди

Компания бир ойда 1000 дона мазкур машинани ишлаб чиқариб, навбат кутиш жараёнини қисқартиришга ишонтирди.
Ўзбекистонда Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш 12 фоизга оширилди
Фото: autostrada.uz
UzAuto Motots Матбуот хизматининг хабарига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишлари олиб борилган.

Бу мазкур турдаги автомобилнинг кунлик ишлаб чиқарилишини 280 дан 320 донагача (12,5 фоизга) ошириш имконини берди.

Ишлаб чиқариш линиялари модернизация қилиниб, ушбу транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ойига ўртача 1000 донага кўпайтирилган.

"Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей