1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
3 октября, 10:21 286 0

Сурхондарёда Lacetti'га ўрнатилан газ баллони портлади

Воқеа "газ заправка"да автомобилга газ тўлдирилаётганда содир бўлган. 
Сурхондарёда Lacetti'га ўрнатилан газ баллони портлади
Фото: ФВВ
Кеча, 2 октабрь куни соат 15:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган "Жарқўрғон Сарбон-Брокер" МЧЖга қарашли сиқилган газ тўлдириш шохобчасида Lacetti'га ўрнатилган газ баллонига газ тўлдириш жараёнида баллоннинг ёрилиши юзага келди. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқарув экипажлари чақирилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ЭCЭК 110 Ш 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари жалб қилинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей