1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
2 октября, 13:01 262 0

Қаршида Cobalt ва "Жигули"нинг тўқнашуви бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Cobalt 18 яшар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро бошқарувида бўлган.
Қаршида Cobalt ва
Фото: видеодан кадр
Жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 09:40 ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудидан ўтган 4R-90 Қарши-Бешкент-Касби-Помуқ автомобиль йўлида 2003 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) Д.Х. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 24 ёшли ҳайдовчи Д.Т. бошқарувида бўлган "ВАЗ-2107" автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, Д.Т. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси, 1996 йилда туғилган Ш.Ҳ. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей