1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
2 октября, 09:37 178 0

Туркманистон президенти кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади

Ташриф давомида юқори даражадаги турли тадбирлар, туркман-ўзбек иқтисодий форуми ўтказилиши кўзда тутилган.
Туркманистон президенти кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади
Фото: president.uz
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида онлайн қатнашиб, бир қатор муҳим масалаларни, хусусан, 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифига оид тайёргарлик бўйича ҳисоботни эшитди. Бу ҳақда “Туркменистан Сегодня” давлат нашри хабар қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Р. Мередов тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берган.

Гурбангули Бердимуҳамедов иккала қўшни давлатларнинг барча жабҳаларда самарали муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган эътиборини мамнуният билан қайд этиб, бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазирига бўлажак расмий ташрифига юқори ташкилий тайёргарликни таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Ташриф давомида юқори даражадаги турли тадбирлар, хусусан, туркман-ўзбек иқтисодий форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари охирги марта август ойида учрашганди. Шавкат Мирзиёев 5-6 август кунлари “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей