1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
2 октября, 10:59 168 0

«Биз масъулиятли авлодни тарбия қилишимиз керак» - Bucheon университети ректори Виктор Нам сайлов ҳақида

Тошкентдаги Bucheon университетининг ректори келаётган президент сайлови ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

«Биз масъулиятли авлодни тарбия қилишимиз керак» - Bucheon университети ректори Виктор Нам сайлов ҳақида

«Мен университет ректори сифатида биринчи марта Ўзбекистон президенти сайловида қатнашаман ва ўз мисолим билан ҳамкасбларим ва талабаларни ушбу тадбирга жиддий қарашга чорламоқчиман.

Барча ўқитувчилар ва университет маъмуриятининг вазифаси – ёшлардан Ўзбекистон ва бутун дунё бозорида талаб қилинадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш. Биз барча кучимизни, билимимизни ва тажрибамизни ёшларга сарфлаймиз. Шуни унутмаслик керакки, биз нафақат мутахассислар тайёрламоқдамиз, балки ҳар томонлама ривожланган инсонларни вояга етишига интилмоқдамиз ва айнан шу босқичда ёшларга масъулият нима эканлигини, танлов нима эканлигини тўғри етказиш муҳим. Ҳар бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатларга олиб келиши мумкин. Зарур асосни таъминлаш, келажак авлод ва Ўзбекистоннинг келажаги  учун пойдевор яратиш - аслида, бу барча олий ўқув юртларининг энг муҳим йўналишларидан бири ва сайлов мамлакат учун шундай босқичлардан биридир.

Президент сайловлари давлат ҳаётидаги энг муҳим тадбирлардан биридир. Сайлов бизнинг кейинги йўналишимизни, йўлимизни ва келажагимизни белгилайди. Фуқароларнинг маълум бир қисми бир овоз ҳеч нарсани ўзгартира олмайди ва ҳеч нарсани ҳал қилмайди деб англашади. Ҳозир мамлакат келажагига ўз муносабатингизни кўрсатиш жуда муҳим

Ҳозирги вақтда мувозанатли ва мустақил танлов қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фақат ички овозни тинглаш ўзи етарли эмас, уни ҳаракатлар билан кучайтириш ва шахсий жавобгарликни ҳис қилиб, ўз фикрини билдириш керак. Сайлов сизнинг ижтимоий мавқейингизни эълон қилиш учун яхши имкониятдир
»

Ректор овоз беришга тайёрлигини фаол ижтимоий мавқейи билан изоҳлайди. У Ўзбекистон ҳаётида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой бермасликка ва талабаларда давлат ишларига иштиёқ уйғотишни ҳаракат қилади:

«Овоз бериш имконияти нафақат сизнинг конституциявий ҳуқуқингиз, балки масъулиятли танловдир. Сиз қонуний овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, нафақат мамлакатнинг келгуси 5 йилга йўналишини, балки Ватанингизнинг келажагини ҳам танлайсиз», -  деб қайд қилди Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори Виктор Нам

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Сиз Ўзбекистон ҳудудида ёки чет элдаги сайлов участкаларида овоз беришда иштирок этишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей