1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
1 октября, 15:32 274 0

“Ўзбекнефтгаз”нинг 2020 йилги молиявий ҳисоботига Ernst&Young томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди

Компания ўз тарихида илк марта Fitch Ratings’нинг “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингга ҳам эга бўлди.
“Ўзбекнефтгаз”нинг 2020 йилги молиявий ҳисоботига Ernst&Young томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан президентнинг тегишли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказилди.

Жаҳондаги йирик тўртта аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, Ernst&Young компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016-2017 йиллардаги ҳисоботи учун 2020 йил 5 июнда, 2018 йил ҳисоботи учун 2020 йилнинг 24 ноябрида ва 2019 йил ҳисоботи учун 2021 йилнинг 31 январида ижобий аудиторлик хулосалари берилган бўлиб, ушбу хулосалар жамиятнинг расмий веб-сайтда эълон қилинган.

Трансформация қилиш, халқаро кредит рейтингини олиш, еврооблигациялар чиқарилиши ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисоботлар 2016-2019 йиллар учун барча консолидациялашган молиявий ҳисоботлар халқаро рейтинг агентликларига ҳам тақдим этилди.

Мустақил халкаро кредит рейтингини олиш ва еврооблигациялар чиқарилиши учун муҳим омиллардан бири бўлиб, бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг охирги ҳисобот даври, яъни 2020 йил учун МҲХС асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботидир. 

Ижобий хулоса олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2021 йил 10 февралдаги 77-сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, мазкур буйруқ асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ оммавий масъулиятга эга компания мақомида эътироф этилди ҳамда жорий йилнинг май ойида МҲХС асосида 2020 йил учун тайёрланган консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудит жараёнлари сентябрь ойида муваффақиятли якунланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида биринчи марта Fitch Ratings компаниясининг “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингига эга бўлган кунда, яъни 30 сентябрда Ernst&Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан ҳам ижобий аудиторлик хулосаси берилди. 

Мазкур аудиторлик хулосасини олиш ва консолидациялашган молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг шаффофлигини таъминлашда бир қатор эксперт ҳисоботлари ҳам талаб этилди. 

Жумладан, жамиятнинг 2020 йил 31 декабр ҳолатида ерости углеводородлар захираси жаҳонда машҳур DeGoleyer&MacNaughton консалтинг компанияси, тизим бўйича асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ҳаққоний қиймати қадрсизланиши (иқтисодий эскириши) ҳамда “Ўзтрансгаз”АЖнинг акциядорлик капиталидаги улушнинг ҳаққоний қиймати KPMG Tax&Advisory баҳоловчи компанияси ҳамда ходимлар олдидаги ижтимоий мажбуриятларнинг актур ҳисоб-китоби Actuary Service компанияси томонидан баҳолаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил учун МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботи бўйича олинган мазкур аудиторлик хулосаси асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик консультантлар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, халқаро фонд биржаларида ўз еврооблигацияларини эмиссия қилиш, халқаро стандартлар асосида корпоратив бошқарувни татбиқ этиш ва бошқа прогрессив тизимларни жорий этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей