1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Маданият
1 октября, 13:58 245 0

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали очилди

Герасимов номидаги институтнинг ушбу филиалида талабалар икки йўналиш бўйича таълим олишади.
Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали очилди
Фото: Кинематография агентлиги
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг ВГИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуси сабаб Кинематография агентлиги ва ушбу институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.  

Бугун, 1 октябрь куни Кинематография агентлигида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросими Ўзбекистон президенти ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владирмир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирок этишди. 

Агентлик бош директори очилиш маросимида Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали очилиши ҳақида сўзлади.

"2021 йил август ойида Ўзбекистон президентининг  “Тошкент шаҳрида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди", - дейди у.

Филиалда талабалар драматургия ва кинопродюсерлик йўналишлари бўйича таълим олишади. Кинематография агентлиги ҳудудида ВГИК филиали учун алоҳида бино ажратилган бўлиб, келажакда филиал фаолиятини янада кенгайтириш режалаштирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей