1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
1 октября, 10:12 350 0

Президент номидан профиль очиб, одамлардан пул ундирган шахсга суд ҳукми ўқилди — видео

39 ёшли фирибгар Facebook’да ўзини президент администрацияси раҳбари деб таништирган ва одамлардан муаммоларни ҳал қилиш учун 50 мингдан 1,5 млн сўмгача пул ундирган.
Президент номидан профиль очиб, одамлардан пул ундирган шахсга суд ҳукми ўқилди  — видео
Фото: видеодан кадр
Жорий йил бошида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида вақтинчалик яшовчи 39 ёшли М.М. Facebook’да  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан сохта профиль очиб, ўзини президент администрацияси раҳбари деб таништирган ҳолда, тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилиб, улардан 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган маблағларни пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштиргани учун қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.  

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Чирчиқ туман суди фирибгарга нисбатан ҳукм ўқиди. 
Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли М.М. 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан ташқари, унга 3 йил муддатга Интернетдан фойдаланишни чеклаш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей