1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 сентября, 20:11 141 0

“Ўзбекнефтгаз” J.P. Morgan, Ernst&Young, Deutsche Bank ва бошқа йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади

АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев хориж компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилди.
“Ўзбекнефтгаз” J.P. Morgan, Ernst&Young, Deutsche Bank ва бошқа йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
Тошкентдаги “Congress Hall” саройида “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида ўтказилган халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Ernst&Young, Сiti, J. P. Morgan, Societe Generale CIB, Deutsche Bank, Helaba Landesbank Hessen Thuringen каби йирик компанияларнинг раҳбарлари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказди.

Дастлабки учрашув, дунёдаги энг номдор банклардан бири ҳисобланган, йирик молиявий хизматларни амалга ошириб келаётган Citi банкининг ҳудудий директори Эмре Картер билан бўлиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашишди. Ўзаро учрашув якунига кўра, Citi банкининг лойиҳаларда иштирок этиши ва АЖнинг ривожланиши йўлида кўмакдош бўлиши таклифи маъқулланди.

Навбатдаги учрашув эса, 2,5 трлн долларлик активларга эга бўлган, узоқ йиллардан буён самарали ва ишончли фаолият юритиб келаётган J. P. Morgan делегацияцияси аъзолари билан ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва J. P. Morgan’нинг Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Тимур Кунанбаев ўртасидаги учрашувда мамлакатимизда нефть-газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, трансформация, маъмурий ва таркибий ўзгаришлар, шунингдек, соҳанинг инвестиция жозибадорлиги борасида муҳокама қилишди.

Учрашувларга бой бўлган халқаро форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Франциянинг молиявий конгломератларидан бири бўлган Societe Generale халқаро банки вакилларининг ҳам ўзаро учрашуви ташкил қилинди.

Societe Generale халқаро банкининг қарз капитали бозори бўйича Глобал раҳбари Фелкс Орси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўртасидаги учрашув самимий даражада ўтди, унда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини етарли даражада энергия ресурслари билан таъминлаш учун молиявий қўллаб-қувватлашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилишига келишиб олинди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Deutsche Bank AG’нинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Игорь Вагнер билан учрашди ва музокаралар ўтказди.

Игорь Вагнер Ўзбекистондаги нефть-газ саноатида ижобий тенденциялар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инвестиция борасида ривожланиб бораётганини қайд этди ва трансформация жараёнлари бўйича таклифларини берди.

Ўз навбатида, томонлар Deutsche Bank AG банкининг узоқ муддатли кредит ва бошқа молиявий воситалар ажратиш имконияти билан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг турли лойиҳаларида иштирок этиш истиқболларини кўриб чиқдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги жамоа ва дунёдаги йирик компанияларга молиявий хизматлар кўрсатувчи Германиядаги Helaba Landesbank Hessen-Thüringen банкининг савдо ва экспорт молиясини тузиш бўйича ижрочи директори жаноб Андрю Ремпел бошчилигидаги делегация аъзолари билан ҳам учрашув ўтказилди.

Томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун узоқ муддатли кредитларни жалб этиш масалаларини кўриб чиқдилар, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини ўрганиш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳамкорликнинг бошқа соҳаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

Форум доирасида Меҳриддин Абдуллаев Ernst&Young аудиторлик консалтинг компанияси Ernst&Young компаниясининг бизнес маслаҳат умумий амалиёт департаменти раҳбари Рута Макаревичуте ва амалиёт бошлиғи Анвар Аъзамов билан ҳам учрашди.

Учрашувда 2020 йил учун АЖнинг молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида аудитдан ўтказишни якунлаш ва 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ижобий хулосасини олиш, “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” йўналиши муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей