1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
30 сентября, 19:11 477 0

Тошкентда банкоматдан 165 млн сўм ўғирлаган йигит ушланди — видео

Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 24 ёшли ўғри қамоққа олинди.
Тошкентда банкоматдан 165 млн сўм ўғирлаган йигит ушланди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
18 сентябрь куни соат 00:50 ларда Яшнобод туманининг Авиасозлар-2 даҳасида Халқ банки томонидан ўрнатилган банкоматлардан биридаги 165 млн сўм ўғирлаб кетилгани ҳақида ИИББга маълумот берилган.

Жиноят-қидирув бўлими ходимлари ниқобланган гумонланувчини иссиқ изидан қўлга олган.

Аниқланишича, 24 ёшли, бир неча марта судланган Самир ўғирланган пулларни ўз харажатларига ишлатиб юборган. Қўлга олинганида уйидан 73 млн сўм топилган. Унинг айтишича, у ўша куни жиноятни амалга оширишдан олдин спиртли ичимлик ичган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноий иш очилган. Унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей