1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
30 сентября, 18:12 154 0

Навоий КМК Россиянинг ВТБ банкидан $1 млрд қарз олади

Тегишли шартнома Тошкентда ўтган иқтисодий форум доирасида имзоланди.
Навоий КМК Россиянинг ВТБ банкидан $1 млрд қарз олади
Фото: t.me/UEF2021
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) давлат корхонаси ва Россиянинг ВТБ банки ўртасида $1 млрд миқдорида кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ВТБ банки Матбуот хизмати.

Шартномани имзолаш маросими Тошкентдаги иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтди.

Ҳужжат ВТБ банки томонидан НКМКни молиялаштиришнинг асосий шартларини ўз ичига олади, унинг доирасида томонлар заводнинг инвестиция дастурини молиялаштиришни режалаштирмоқда. Кредит 5 йилга мўжалланган.

“Навоий заводи билан тузилган шартнома ВТБ учун Ўзбекистондаги энг йирик битим ҳисобланади. Умид қиламизки, бу корхона, бутун кон-металлургия саноати ва мамлакатнинг тегишли тармоқларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очади. Биз ўз ҳамкасбларимизга нафақат молиявий дастакни, балки инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича чуқур тажрибани, шунингдек, халқаро капитал бозорларида ишлаш имконини ҳам беришга тайёрмиз”, - деди ВТБ банки бошқаруви раиси Андрей Костин.

Унинг сўзларига кўра, келишув тоғ-кон саноати ва хусусан, НКМКнинг 2018 йилда бошланган кенг кўламли трансформацияси туфайли амалга ошди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей