1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 сентября, 13:15 271 0

Алишер Усмоновнинг USM Telecom холдинг бўлинмаси Ўзбекистонда қўшма корхона тузди

USM Telecom, МегаФон ва Ўзбекистон ҳукумати Digital Holding қўшма корхонаси тузишди. ҚК таркибига Ucell ҳамда USM шўъба корхоналари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киради.
Алишер Усмоновнинг USM Telecom холдинг бўлинмаси Ўзбекистонда қўшма корхона тузди
29 сентябрь куни USM Telecom ва МегаФон ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда Digital Holding қўшма корхонасинининг тузиш босқичини якунлашди, дея хабар берди Ucell мобиль оператори UzNews.uz’га. 


Қайд этилишича, Digital Holding компаниясига илгари Ucell бош директори лавозимини эгаллаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади. 

Digital Holding фаолияти Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга, хусусан халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шакллантиришга йўналтирилади.
Шунингдек, компания маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилишда илғор технологиялар ва тизимларини жорий этишни мақсад қилган.

Қўшма корхона таркиби Ucell алоқа операторининг 100 фоиз устав капитали, USM шўъба корхоналари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan`ни ўз ичига олади. Шунингдек, Россия томони Digital Holding компаниясини ривожлантириш учун 100 миллион доллар сармоя киритади. Қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши МегаФон ва USM Telecom қўшма корхонаси ‘’Диджитал Инвест’’га, 49 фоизи эса Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлади.

Ucell — “COSCOM” МЧЖнинг янги бош директори лавозимига илгари Россияда “МегаФон”нинг минтақавий ривожланиш бўйича директори лавозимида ишлаган Андрей Шишковский тайинланди. ICS Holding Uzbekistan компаниясини Андрей Майгур бошқаради. Анатолий Бачикалов CRPT Turon бош директори лавозимини сақлаб қолади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей