1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
30 сентября, 12:27 123 0

Ўзбекистонда 7 млн доза коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилди

Ишлаб чиқарилган вакциналарнинг илк партияси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.
Ўзбекистонда 7 млн доза коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилди
Фото: vaccination.uz
Бугун, 30 сентябрь куни Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг илк партияси — 1 млн 458 минг 820 дозаси Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топширилди


Қайд этилишича, ҳозирги кунда қўшма корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги дозалари босқичма-босқич эмлаш пунктларига етказиб берилади.

“Корхона томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқариш Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Хитой олимлари ва вирусологларининг ҳамкорлиги натижасидир”, - дейилади хабарда.


Маълумот учун, COVID-19’га қарши ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ҳамда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ССВ Вирусология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан яратилган. 

Мазкур вакцинанинг, 3-фаза клиник синовлари натижаларига кўра, 3-дозасидан сўнг вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76 фоиз, “британча” штаммга қарши эса 92,93 фоизни ташкил этди.

Препаратнинг ампула шаклини ишлаб чиқариш Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. биофармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилган вакцинанинг оригинал субстанцияси асосида амалга оширилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей