1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 сентября, 12:05 148 0

Тошкентда аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки шахс қамалди

Навоийда ҳам бундай иш билан шуғулланувчи аёл жазоланди.
Тошкентда аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки шахс қамалди
Фото: видеодан кадр
Тошкентда аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки нафар аёлга суд ҳукми ўқилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 28 ёшли Ш. ва 32 ёшли Н. 30 ёшли М.га Туркияда фоҳишалик қилиб, пул топишни таклиф килишади. Унга Истанбулга бориш учун йўлкира ва бошқа ҳаражатларни тўлаб беришини айтиб, Туркиядаги Н.ни олдига юборишни режалаштиришади.

Шундан сўнг, улар қўлга олиниб, жиноятчиларнинг ҳаракатига қонуний баҳо берилди. 

ЖКнинг тегишли моддаларига кўра, Ш.га нисбатан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда Н.га нисбатан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Навоийда ҳам “Гўзал” тахаллуси билан танилган аёлга суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, “Гўзал” жорий йилнинг 22 март куни Навоий шаҳрида Д.Н. билан танишиб, унга Туркияда фоҳишалик қилиш йўли билан даромад топишни таклиф қилган. Кейин унинг суратларини Telegram орқали Туркиядаги танишларига юборган.

Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра, “Гўзал”га 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей