1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 сентября, 11:41 322 0

Ҳокимият, ИИО, Миллий гвардия ходимларига қаршилик қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенаторлар томонидан тегишли қонун қабул қилинди. Аввалроқ, депутатлар қоидабузарларни БҲМнинг 100 баравари миқдорида жаримага тортишни таклиф қилганди.
Ҳокимият, ИИО, Миллий гвардия ходимларига қаршилик қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: Sputnik
Сенатнинг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Қонунини муҳокама қилди.

Қонун билан Жиноят кодексининг хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятнинг жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ва ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, депутатлар ишлаб чиққан қонун лойиҳасида ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима, ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш, ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритишни таклиф қилишганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей