1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
30 сентября, 09:07 131 0

Самарқандда маст фуқаро ЙПХ ходимига тош отиб, машинада қувлади — видео

У ўғлига жарима ёзган инспекторни ҳақоратлаб, ўчини олди. Суд унга маъмурий қамоқ жазоси берди.
Самарқандда маст фуқаро ЙПХ ходимига тош отиб, машинада қувлади — видео
Фото: Видеодан кадр
15 сентябрь куни соат 12:00 ларда Самарқанд вилояти Нуробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими KIA Bongo ҳайдовчисини хавфсизлик камари тақмагани учун тўхтатиб жаримага тортади. 

Орадан уч кун ўтиб, KIA Bongo ҳайдовчисининг отаси маст ҳолатда ўша инспектор хизмат олиб бораётганида олдига келиб, нима сабабдан ўғлига жарима ёзганини айтади ва уни ҳақорат қилади.

Вилоят ИИБга кўра, маст фуқаро ЙПХ инспекторига тош отиб, қувлаган. Бундан кейин, ота-бола инспекторни автотранспортида Пастдарғом туманигача таъқиб қилиб, ЙПХ автомобилини сиқиб қўйган.

Автомобилни бошқарган ўғил текширувда бирорта ҳужжатни кўрсата олмаган ва ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автотранспорт вақтинчалик жарима майдончасига олинган.

Ҳайдовчининг отаси маст ҳолатда бу ишни қилганлигини айтиб, узр сўради. Отанинг иши судда кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей