1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
29 сентября, 21:22 622 0

Тошкентда икки мактаб ўқувчилари муштлашишди — видео

Telegram’да бошланган жанжал кўчада давом эттирилди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Тошкентда икки мактаб ўқувчилари муштлашишди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, 28 сентябрь куни 94-мактабнинг 9 ва 10-синф ўқувчилари ҳамда 145-мактабнинг 9-синф ўқувчилари Telegram орқали ўзаро гап талашиб қолишган. Сўнг улар шу куни тахминан соат 13:20 ларда Миробод тумани Амир Темур кўчасида учрашиб, муносабатларга ойдинлик киритмоқчи бўлган. 20 га яқин ўқувчилар ўртасида жанжал бошланган. 

Ҳолатдан хабар топган ҳудудий профилактика инспекторлари зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва катта можаронинг олдини олган. 

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей