1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
29 сентября, 17:18 328 0

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ тотализатор сайтлари блокланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги букмекерлик фаолияти ҳамон ноқонуний эканлигини эслатди. 
Ўзбекистонда 10 дан ортиқ тотализатор сайтлари блокланди
Фото: Скриншот
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда 10 дан ортиқ букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ноқонуний сайтларга киришни чеклади.

Қайд этилишича, республикада букмекерлик фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 191-моддаси  (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар)  шунингдек, Жиноят Кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)га биноан бу турдаги фаолият ҳали ҳам ноқонуний ҳисобланади. 

Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра рекламада ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулот тўғрисидаги ахборотни, жумладан, тотализатор ва букмекерлик идоралари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

“Ҳурматли истеъмолчилар, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сизни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан шуғулланмаслик ҳақида огоҳлантиради”, - дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ, депутатлар букмекерлик фаолиятини тартибга солишга киришгани ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей