1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
29 сентября, 16:34 192 0

Қашқадарёда ўқувчилар ўқув йилини дарсликларсиз бошлаган. Айрим мактаблар жиҳозланмаган. Сенаторлар ҳокимнинг ҳисоботини танқид қилишди

Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш бўйича ҳисоботи эшитилди. 
Қашқадарёда ўқувчилар ўқув йилини дарсликларсиз бошлаган. Айрим мактаблар жиҳозланмаган. Сенаторлар ҳокимнинг ҳисоботини танқид қилишди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш йўналишида қарийб 8,1 трлн сўмлик 6,3 мингта инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 28 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган. Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 122 та мактабгача таълим ташкилоти, 210 та умумтаълим мактаби ва 81 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 10 мингдан ортиқ хонадонга эга бўлган 250 дан зиёд кўп квартирали уйлар ҳамда қарийб 4,9 мингта янги намунавий уй-жойлар қурилиб, яна вилоятни ривожлантиришга доир бир қанча ишлар қилинган.

Аммо, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда муаммо ва камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. 

Унга кўра, вилоятдаги умумтаълим мактаблари учун республика "Транспорт ва логистика хизмати'' ДУК томонидан 46 фоиз дарсликлар етказиб берилган, холос. Ушбу дарсликлар жамланмасининг 24 фоизи тўлиқ бўлмагани учун омборхонада сақланмоқда, бунинг натижасида ўқувчилар ўқув йилини китобсиз бошлади.

Шунингдек, 2021 йилги инвестиция дастури доирасида вилоятдаги 93 та умумтаълим мактабини жиҳозлаш белгиланган бўлиб, шундан 36 тасига мебель ва жиҳозлар қисман етказиб берилган, қолган 57 тасига эса умуман етказиб берилмаган.

Ҳудудда 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 3 минг 108 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ортган. Содир этилган жиноятлардан 1 минг 828 тасининг (шундан 963 таси маҳаллада содир этилган) ёки 58,8 фоизининг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей