1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
29 сентября, 14:21 1283 5

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мудофаа вазирини нега ишдан олганини айтди

Президент андижонлик сайловчилар билан учрашувда Қобул Бердиевнинг ишдан олиниши сабабини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мудофаа вазирини нега ишдан олганини айтди
Фото: ЎзЛиДеП
Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда 2017 йилда мудофаа вазири Қобул Бердиевни нега ишдан олганини маълум қилди.

“Президент бўлганимнинг илк йилида бир ҳарбий қисмга бордим, десантчи аскарлар билан суҳбатлашдим. Қоида бўйича десантлар тез-тез парашютда ўқув машғулотларини олиб бориши керак. Лекин бир аскардан “охирги 1 йилда неча марта парашютдан сакрагансан?” деб сўрасам, “Ўртоқ бош қўмондон, бир марта ҳам сакрамадим, чунки парашют йўқ” деб айтди. Бу шармандалик-ку.

Ёки Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда танк ҳайдашни билмайдиган механикни кўрдим. Ия, бу қанақаси? Шундан сўнг мудофаа вазири Қобул Бердиевни ишдан олдим.

Мана энди жорий йилда АРМИ-2021 танловида 42 мамлакатнинг армияси орасида 2-ўринни олдик. Танкчиларимиз ўз йўналишида 1-ўринни олишди”,
- деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрида лавозимидан олиниб, унинг ўрнига ўша вақтдаги ички ишлар вазири Абдусалом Азизов (ҳозирги ДХХ раиси) тайинланганди.
Комментарии
  • nozim sedoy
    nozim sedoy 29 сентября, 20:15

    Ўзбекистон ҳарбийларининг охирги пайтларда эришаётган ютуқларига қараганда ўша пайтларда керакли вақтда ва тўғри қарор қабул қилинган.

  • ...
    ... 29 сентября, 19:52

    олиш керак эди! чунки олдинлари хеч каерга кушилмасдик, армиямизни тайёргарлигини текширмас эдик. хамма давлатлар Россияда армия ёки танк уйинларида, биз четдамиз. Энг яхши кадровий қарорлардан бири Бердиевни олиб ташланиши. Президентимиздан бунданда зўр қарорларни кутиб қоламиз!

  • ✌️
    ✌️ 29 сентября, 19:45

    Нахотки Марказий Осиёда номер один армияда шу холатлар учраган болса? Бердиевни мансабдан олиб тогри килган эканла!!!

  • ✌️
    ✌️ 29 сентября, 19:44

    Нахотки Марказий

  • Marat Gardeev
    Marat Gardeev 29 сентября, 17:00

    Ўзбекистон армияси Марказий осиёдаги енг қудратли армия.Дунёда 200 га яқин давлат орасида ҳам ўз ўрнига ега. Яқинда ўтказилган мусобақадаги ютуқларимиз ҳам миллий армиямизга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар натижаси деб биламан

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей