1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
29 сентября, 13:35 260 0

Cиртқи ҳамда кечки таълим шаклида ўқиётган талабаларга ҳам чегирма берилади

СOVID-19'га қарши эмланган ҳамда мазкур таълим шаклида таҳсил олаётган, шунингдек, супер-контракт асосида ўқишга кирган талабаларнинг контракт тўловига чегирма берилиши белгиланди.
Cиртқи ҳамда кечки таълим шаклида ўқиётган талабаларга ҳам чегирма берилади
Фото: UzNews.uz
Коронавирус инфекциясига қарши эмланган сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълум вазирлиги.

Хабарга кўра, кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМ ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, бакалавриатнинг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт ҳамда супер-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/22 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига  бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей