1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
29 сентября, 09:27 257 0

Ўзбекистонга дарёдан 9 кг “опий” олиб ўтган афғонистонлик ушланди — видео

Тезкор тадбирларда жами 30 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Ўзбекистонга дарёдан 9 кг “опий” олиб ўтган афғонистонлик ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистонга Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Унинг ёнида 9 кг 84 гр “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Сурхондарё вилоятининг Узун тумани ва Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс 6 кг 80 гр “гашиш”ни 30 минг долларга сотаётганида ушланди.

Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Kia Bongo автотранспорти Самарқанд вилоятидаги Юқори нуқта ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганида 2 кишининг ёнида 5 кг 953 гр “опий” борлиги аниқланди. 

Шунингдек, Nexia-3’да йўловчи сифатида келаётган жиззахлик йўловчи Тошкентга киришдаги Эркин постида текширилганида сумкасида 2 кг 818 гр “опий” борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирларда жами 17 кг 855 гр “опий” ва 13 кг 379 гр “гашиш” мусодара қилинди. Уларнинг аксарияти Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган. Ушланган шахсларга нисбатан жиноий иш очилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей