1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
29 сентября, 08:22 202 0

Бухорода корхона 65 млрд сўмлик давлат харидини ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди

Антимонопол қўмитанинг ҳудудий комиссияси корхонага келгусида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берди.
Бухорода корхона 65 млрд сўмлик давлат харидини ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди
Фото: andijontongi.uz
“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК томонидан 2019-2020 йилларда тегишли қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизматига кўра, ушбу корхона томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг талабларига зид равишда 2019 йилда 31 413 366 209 сўмлик ва 2020 йилда 33 420 096 221 сўмлик товарлар тендерсиз тўғридан-тўғри харид қилиш бўйича шартномалар имзоланиб харидлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан корхонага қайд этилган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей