1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
28 сентября, 20:32 1106 0

Тошкентлик шифокор болалар орасида номаълум касаллик тарқалаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди

У мактаб ва боғчаларни карантинга олиш кераклигини ҳам сўраган. ССВ бу ҳолатга муносабат билдирди.
Тошкентлик шифокор болалар орасида номаълум касаллик тарқалаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, тошкентлик шифокор ССВга мурожаат қилиб, вазирликдан Тошкентда болалар орасида тарқалаётган номаълум касаллик турини аниқлашни сўраб, мактаб ва болалар боғчаларида 10 кун давомида карантин жорий этиш кераклигини айтганди.

Шундан сўнг, CCВ Матбуот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унда айтилишича, ҳар йили куз ва қиш фасли грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари авж оладиган палла ҳисобланади. Шу боис, бу йил ҳам айни шу мавсумда мамлакатда нафақат болалар, балки катталар ўртасида ҳам йилнинг бошқа даврларига нисбатан грипп ва ЎРВИ хасталиклари нисбатан кўпроқ кузатилади.

Айни кунларда шифохоналарга ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари белгилари билан ётқизилаётган бемор болаларнинг аксариятида тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби мавсумий ЎРВИга хос белгилар кузатилаётган бўлиб, ушбу беморларга нисбатан вирусга қарши ва антибактериал даво муолажалари олиб борилгандан сўнг, деярли барчаси 3-4 кундан кейин касалликдан соғайиши кузатилмоқда.

"Бугунги кунда пойтахт шифохоналарига ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари билан ётқизилаётган барча болалардан коронавирус инфекциясига ПЗР-тест таҳлиллари олиниб, касалликка қарши текширилмоқда, бироқ уларнинг деярли барчасида касаллик аниқланаётгани йўқ. 

Шунингдек, сўнгги ҳафталарда мамлакатда коронавирус касаллигининг умумий статистикасида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Бундан кўриш мумкинки, ушбу касаллик COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ эмас'',
- дея келтирилади ССВ муносабатида.

Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, бу йил ҳам тана ҳарорати кўтарилиши билан шифохонага мурожаат қилаётган болалар текширувдан ўтказилганда уларда ҳеч қандай номаълум вирус аниқланмагани, касалликни оддий ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатаётгани маълум бўлмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей