1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
28 сентября, 13:36 197 0

Фарғонада бюджет пули энди шифохонага эмас, беморларга берилади

Шавкат Мирзиёев вилоят тиббиёт тизимида янгича тартиб йўлга қўйилишини маълум қилди. Бунинг учун 5 трлн сўм ажратилади.
Фарғонада бюджет пули энди шифохонага эмас, беморларга берилади
Фото: ЎзЛиДеП
Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда вилоят тиббиёт тизими учун давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 трлн сўм ажратилишини маълум қилиб, тиббиётда янгича тартиб йўлга қўйилишини билдирди.

“Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз. 

Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!",
- деди президентликка номзод.

Сўнгги йилларда хусусий тиббий хизматлар 3 баробарга ошганини ҳисобга олиб, водий ва қўшни давлатлар аҳолиси учун сифатли хизматлар кўрсатувчи Фарғона тиббиёт кластери фаолияти йўлга қўйилади.

Келгуси беш йилда Рапқон, Чимён, Қизилтепа қишлоқларидаги маъданли сув захиралари атрофида 20 та янги сиҳатгоҳ барпо этилади, мавжуд тиббий курорт ва санаторийлар инфратузилмаси янгиланади. 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей