1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
28 сентября, 13:11 228 0

“Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман” — Шавкат Мирзиёев

Президент фарғоналик сайловчилар билан учрашувда таълим соҳасида қилинадиган ислоҳотларга тўхталиб, ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолганини таъкидлади.
“Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман” — Шавкат Мирзиёев
Фото: ЎзЛиДеП
Шавкат Мирзиёев бугун, 28 сентябрь куни фарғоналик сайловчилар билан учрашмоқда. Президент таълим йўналишида қатор ислоҳотлар амалга оширилишини маълум қилди. Хусусан, миллий дастур қабул қилинади. Ўқитувчиларнинг мақоми, ойлиги янада оширилади. 

“Агар мени сайласангиз, ваъда бериб айтаман, таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун ниҳоятда муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашди. Амалга оширдик.

Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, биз 5 метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман.

Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайли албатта, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”,
- таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда, келаси беш йилда 6 минг километр йўллар қурилиши ва таъмирланиши маълум қилинди. Бунга 1,8 трлн сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди. 

Бунда, ички йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишнинг янги тизими жорий этилади. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳарда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, барқарор молиявий манбалар билан таъминланади. Ушбу жамғарма маблағларининг 50 фоизи жамоатчилик таклифлари асосида шакллантирилган лойиҳаларга сарфланади.

Бундан ташқари, “Қўқон – Наманган –Андижон – Қўқон” ҳалқа темир йўли бўйлаб тезюрар электропоездлар йўлга қўйилади. “Поп – Қўқон – Марғилон – Андижон –Хонобод” темир йўли тўлиқ электрлаштирилади.

Шунингдек, Фарғона халқаро аэропорти 43 млн доллар маблағ эвазига реконструкция қилиниб, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар парвозлари йўлга қўйилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей