1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
28 сентября, 12:12 1625 0

Тошкент вилоятида ота 15 ёшли қизини зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда

Қизнинг онаси 2 йилдан бери бундай ҳолат бўлаётганини айтиб, мурожаат қилди. Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.
Тошкент вилоятида ота 15 ёшли қизини зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда
Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида аёл эри 15 ёшли қизини зўрлаб, ҳомиладор қилганини айтиб, мурожаат билан чиқди.

Аёл берган маълумотга кўра, қизни 2 йилдан бери ўз отаси зўрлаб келган.

"7 сентябрь куни соат 13:00 лар атрофида, ишдан тушликка чиққан пайтимда, қизим телефон қилиб, дадам мени зўрлаяпти, деб айтди. Лекин, мен ишонмадим. Бу вақтда қизим мактабда эди. Уйга бор десам, қизим агар уйга борса дадаси уни ўлдиришини айтди", - деди она.

"13 ёшимдан бери дадам мени зўрлаб келди. Ҳозир ҳомиладорман", - деди жабрланган қиз.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида гумондор шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей