1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
28 сентября, 11:14 308 0

Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш 427 млн долларга тушади

UzAuto Motors йилига 190 мингта Onix ва Tracker ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш 427 млн долларга тушади
Фото: autostrada.uz
“Ўзавтосаноат” UzAuto Motors заводи базасида Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун $427,7 млн йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан умумхалқ муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида келтирилмоқда.

2022−2024 йилларда Ўзбекистоннинг инвестиция дастури тўғрисидаги лойиҳага кўра, Onix ва Tracker’ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2022 йил сентябрида ишга тушиши, ишлаб чиқариш қуввати йилига 190 минг автомобилга тенг бўлиши режа қилинган.

Шунингдек, UzAuto Motors Powertrain заводида янги автомобиль моделлари учун ҳар йили 185 мингта двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади. Бунга 2020-2023 йилларда $190,8 млн ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Onix ва Tracker UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей