1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
28 сентября, 09:35 408 0

Қашқадарёда ота 2 яшар ўғлини уриб, кўзларини кўр қилгани айтилди

Боланинг онаси эри фарзандини бўғиб, бошига қаттиқ урганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.
Қашқадарёда ота 2 яшар ўғлини уриб, кўзларини кўр қилгани айтилди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик аёл эри 2 яшар фарзандини уриб, кўзларини кўр қилганини айтгани видеоси тарқалганди.

"20 дақиқага ташқарига чиққанимда, боламни отаси уриб, кўзини кўр қилиб, маз суртган. Икки кўзини кўрмайдиган даражага олиб келган. Бўғиб, бошига қаттиқ урган. Олдида турган тикув машинасига урган. Кейин кўрпачага ўраб, ҳушидан кетказиб, тўғри қилиб ётқизиб қўйибди. Кирсам болам кўкариб, яхлаб қолган экан. Икки соат боламни ҳамма жойини уқаладим. Ўзим ҳам қўрқиб қолиб, ҳеч кимга дардимни айтолмадим", - дейди аёл муржаатда.

Аёлнинг сўзларига кўра, эри уни агар ички ишларга ёки уйдагиларга хабар берса, иккинчи боласидан ҳам айрилишини айтиб, қўрқитган.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 25 сентябрь куни ИИБга Деҳқонобод тумани "Теракли" МФЙда яшовчи аёл Ж.С. қўнғироқ қилиб, вояга етмаган ўғли Э.Х.ни унинг отаси Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганлиги ва ўғли РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётганлигини маълум қилган.

РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасида вояга етмаган Э.Х.нинг танасида қўшма шикастланиш, бош мияни лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пустлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидааги жароҳатлари борлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей