1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
29 сентября, 08:59 542 0

Россиянинг «Северсталь» компанияси Тошкентда янги ва кенг талаб қилинадиган маҳсулотларни тақдим этди

Компанияда UzAuto Motors, Tashkent City ва Ўзбекистондаги бошқа кенг қамровли лойиҳалар билан ҳамкорлик ҳамда нега маҳаллий истеъмолчилар учун металлдан ишланган сифатли маҳсулотларни етказиб бериш осонлашгани ҳақида маълумот беришди.

Россиянинг «Северсталь» компанияси Тошкентда янги ва кенг талаб қилинадиган маҳсулотларни тақдим этди

Ўзбекистондаги қурилиш ҳолати барқарор ва ишончли металлопрокат етказиб берувчиларга талаб борлигини кўрсатди. Улар иштирокида пойтахтда ва бошқа ҳудудларда кенг қамровли қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтган «Қурилиш – UzBuild 2021» халқаро кўргазмасида биз «Северсталь» компанияси вакиллари билан ишончли металл конструкцияларнинг аҳамияти, маҳсулотларни хориждан Ўзбекистонга етказиб бериш ва инновацион маҳсулотлар ҳақида суҳбатлашдик.

Ҳеч бир саноат соҳасини металлургиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қурилиш, машина ва кемасозлик, темир-йўл транспорти, автомобиль ва мудофаа саноати — бу металл маҳсулотлар ишлатилиши керак бўлган соҳалардир.

Булар билан бир қаторда, металлургияда технологик инновациялар бозорда ҳамкорни танлашда белгиловчи омил ҳисобланади. Юқори сифатли ишлаб чиқарувга талаб ўсиши билан, дунёда номдор етказиб берувчиларга бўлган талаб ҳам ошди.

«Северсталь» — Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга сифатли маҳсулотларни тақдим этадиган муҳим металлопрокат етказиб берувчилардан бири. Компания МДҲ давлатлари бозорларига ҳар йили 150 минг тонна атрофида металлопрокат ва металл маҳсулотлар импорт қилади.

«Северсталь» маҳсулотларига фақатгина Россия ва МДҲ давлатларида эмас, балки бутун дунё бўйлаб талаб мавжуд, чунки маҳсулотлар ҳам бозор талабларини, ҳам алоҳида мижозларнинг талабини қондиради. Хусусан, компания янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш, мавжуд маҳсулотларни такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш ва ишлаб чиқаришдаги «яшил» технологиялар билан машғул.

20 йилдан ортиқ муддатдан бери, Ўзбекистоннинг йирик корхоналари «Северсталь»нинг доимий мижозлари ва ҳамкорлари ҳисобланади. UzAuto Motors Россия пўлатидан кузов қисмлари, ғилдирак дисклари, илгак қисмлари ва бошқа нарсаларни ишлаб чиқаради. «Северсталь» металлопрокатидан Tashkent City томининг бир қисми ишланган.

«Биз анчадан бери россиялик ҳамкор билан ишлаймиз ҳамда кўрсатилаётган хизмат ва техник ёрдамдан мамнунмиз. Биз ишлаб чиқариш биноларини қуришда полимер қопламали прокатдан фойдаланганмиз, ҳозирда эса бир нечта ишлаб чиқарув йўлга қўйилган. Бизнинг газ ҳисоблагичлари, лифтлар, панель радиаторлари каби маҳсулотларимиз «Северсталь» маҳсулотларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилган», — дея изоҳ берди «Технопарк» МЧЖ вакили Муроджон Усмонов.

Қайд этиш жоиз, «Северсталь» маҳсулотларни хориждан қиммат нархда етказиб бериш масаласини ҳал қилди. Бу маҳсулотларни сув транспорти орқали юборадиган МДҲдаги ягона компания. Бундай етказиб бериш турининг нархи темир-йўл транспорти билан етказиб беришдан икки баробар арзонроқ.

«Бизнинг компаниямиз Марказий Осиёдаги ўрнини мустаҳкамламоқда. Мижозлар фақатгина стандарт маҳсулотларга эмас, балки янги турдаги маҳсулотларга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Пўлат ва чўяндан ишланадиган шарлар линейкасини кенгайтириш бизга кон-руда ва олтин қазиб олиш соҳасидаги мавқейимизни мустаҳкамлашга ёрдам берди», — дейди «Северсталь»нинг «Восток» дивизиони сотув раҳбари Виктор Никифоров.

Ўтган кўргазмада Ўзбекистон истеъмолчилари учун компания уч турдаги янги маҳсулотни тақдим этди — полимер қопламали прокат, рух билан қопланадиган прокат ҳамда пўлат ва чўяндан ишланадиган шарлар.

Пўлат ва чўяндан ишланадиган шарлар кон-руда ва олтин қазиб олиш соҳасидаги корхоналарда кенг қўлланилади. «Северсталь» бундай шарлар диаметрини 20-60 миллиметрдан 80-100 миллиметргача оширган ҳолда, пўлат ва чўяндан ишланадиган шарлар линейкаси ишлаб чиқарувини кенгайтирди.

Рух билан қопланадиган прокат — бу «Северсталь»нинг энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотларидан бири. Бундай металл қуёш батареяларини мустаҳкамлаш тизимларини ишлаб чиқариш учун оптимал ҳисобланади. Полимер қопламали прокатлар эса уч қопламали тузилмага эга қурилиш материали бўлган — сэндвич-панеллар учун ишлатилади.

Ҳамкорликдаги материал

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей