1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
28 сентября, 08:37 242 0

Самарқандда катта йўлни тўсган аёллар жазоланди

Улар газ йўқлиги сабаб автомобиль йўлини тўсиб қўйишган. Вилоят ИИБ изоҳ берди.
Самарқандда катта йўлни тўсган аёллар жазоланди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
26 сентябрь куни соат 12:10 да Самарқанд тумани Янгиариқ-1 маҳалласида яшовчи 13 нафар фуқаро уйларида табиий газ йўқлигидан норозилик билдириб, Самарқанд “М-37а автомобиль ҳалқа йўли”нинг 8-9 километрида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, йўлни тўсиб қўйган.

Қайд этилишича, ушбу маҳалла 2015 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиши йўлга қўйилган.

Ушбу фуқароларга Самарқанд тумани Газ таъминоти бўлими томонидан оҳирги марта 29 июль куни суюлтирилган газ баллонлари тарқатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, аёллар Самарқанд тумани ҳокимияти биносига олиб келиниб, туман ҳокими, вилоят ва туман ИИБ раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судига юборилди.

Суднинг 27 сентябрь кунидаги қарори билан 13 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ҳуқуқбузарликнинг икки нафар ташкилотчисига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, қолган 11 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей