1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
28 сентября, 08:28 253 0

Тошкент вилоятида "Жигули" масжидга кетаётган фуқарони уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Пиёда бомдод намозини ўқиш учун кетаётган бўлган. Ҳайдовчининг айтишича, у одам уриб юборганини сезмаган.
Тошкент вилоятида
Фото: видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йилнинг 21 сентябрь куни соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман ҳудудидаги йўлда Пискент йўналишидан Нурафшон йўналишига ҳаракатланиб кетаётган номаълум транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида, ушбу ЙТҲни "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, гумондор ҳайдовчи ўша куни эрталабгача дўсти билан маишат қилиб, уйига қайтаётганда, бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетаётган 40 ёшли фуқарони катта тезлик сабаб уриб кетган.

"Телефонга чалғиб, одам уриб юборганимни билганим йўқ. Светофорга етганда "лобавой" синганини кўриб орқага қайтдим. Лекин йўл четида ҳеч ким кўринмади", – дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей