1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
28 сентября, 07:43 587 0

Чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида хабар бермаган Ўзбекистон фуқароларига жавобгарлик белгиланмоқда

Жавобгарликка сабаб бўлувчи бир қатор ҳолатлар маълум қилинди.
Чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида хабар бермаган Ўзбекистон фуқароларига жавобгарлик белгиланмоқда
Фото: UzNews.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги 24 августдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда бир овоздан маъқулланди, дея хабар берди ИИВ Матбуот хизмати.

Қонун амалиётда Ўзбекистон фуқароларини фуқароликдан чиқмасдан, чет давлат фуқаролигини олишлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

— Ўзбекистон фуқаролигида бўлган ва чет давлат фуқаролигини олган шахсларни, чет давлат фуқаролигини қабул қилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида хабар бериш тартиби жорий қилинди;

— МЖтКга Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролиги олганлиги хақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилди;

— Ўзбекистон фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди;

— Давлат хизматчилари ёки ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик функцияларни бажарадиган Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролиги олганлиги ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик белгиланди.

Қонун имзоланиб кучга кириши билан қуйидаги натижаларга эришилади:

— Ўзбекистон фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишдаги ҳуқуқий бўшлиқ бартараф этилади;

— Чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун жавобгарликни белгилаш орқали, Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, давлат хизматчиларининг масъулияти оширилади;

— Ўзбекистонда икки фуқаролик билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинади;

— Соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон ваколатли органларига Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини қабул қилиш ҳолатларини аниқлаш вазифаси юклатилган бўлиб, аммо фуқароларнинг ушбу факт юзасидан давлат органларига хабар бериш мажбурияти мавжуд эмас эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей