1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
27 сентября, 15:03 214 0

Абдулазиз Комилов Туркий Кенгашда Афғонистондаги аёлларнинг ҳуқуқларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди.
Абдулазиз Комилов Туркий Кенгашда Афғонистондаги аёлларнинг ҳуқуқларини муҳокама қилди
Фото: Twitter
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши — Туркий Кенгашнинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ва Туркий Кенгаш котибияти Афғонистон йўналишида биргаликда қўшма ҳаракатлар жиҳатларини, хусусан, кенг вакиллик асосида Афғонистон ҳукуматини тузиш зарурлиги, инсон ҳуқуқларига, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларига риоя қилинишини муҳокама қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон масаласига тааллуқли асосий масалалар бўйича Ўзбекистон позициясига тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистон замини энди минтақа давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак.

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграцион жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши кераклиги ҳамда можародан кейинги Афғонистон стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатга зарур инсонпарварлик ёрдам кўрсатилиши давом этиши алоҳида қайд этилди.

Тадбир якунида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича қўшма баёноти қабул қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей