1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 сентября, 14:35 378 5

“Ҳали бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп” — Шавкат Мирзиёев

Президент наманганликлар билан учрашувда Тошкент маҳаллаларида ярим метрли бордюр ўрнатилаётганини танқид қилди.
“Ҳали бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп” — Шавкат Мирзиёев
Фото: ЎзЛиДеП
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви ўтказилмоқда. Сайловолди дастури юзасидан маъруза қилаётган давлат раҳбари Тошкент маҳаллаларида қўйилаётган бордюрга тўхталди.

“Очиғини айтиш керак, ҳали бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп. Мана мен бугун Тошкентда кичик йиғилиш қилиб келдим. Тошкент маҳаллаларини асфальт қилиш бўйича топшириқ бергандим. Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан? Одамларга аввал йўл қуриб берайлик”, - деди президент.

Қайд этилишича, келаси йилларда ҳудудни “коррупциядан холи қилиш” бўйича Наманган вилояти барчага намуна бўлиши учун алоҳида дастур қабул қилинади. Бюджет ажратмаларини очиқ-ошкора сарфлаш орқали иқтисод қилинган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирганларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Наманганда 7 млрд долларлик 10 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 150 мингта янги иш ўринлари яратилишини таъкилади.

Бундан ташқари бу давр ичида 7 та ОТМ ташкил этилиб, жами олий ўқув юртлари сони 10 тага етказилади. Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллар олийгоҳи ташкил этилади.
Комментарии
  • Alisher Karimov
    Alisher Karimov 28 сентября, 05:26

    Бу кетишда коррупция тулалигича енгамиз

  • Ҳаётжон Рашидхонов
    Ҳаётжон Рашидхонов 27 сентября, 18:28

    Жаноб Президент шу ўғриларни тезроқ жазосини беришингизни тилаб қоламан. сизнинг бераётган таклифлариз жуда ўринли ва халқчил.

  • Inson Jon
    Inson Jon 27 сентября, 16:37

    бизда коррупция хали хам кўп, агар Президент айтганидек шаффофлик таъминланса ва махаллий бюджетни пулларини сарфланиши устидан жамоат назорати кучайса коррупция анча камаярди менимча

  • mike tayson
    mike tayson 27 сентября, 16:17

    Коррупцияни йўқ қилишингизга ишонамиз. Биз сизга ишонамиз Шавкат Миромонович! Олиб бораётган ислохотларингиз ўз натижасини кўрсатяпти, коррупция йўқ бўлса биздан кейинги зурриётларимиз тинч ва фаровон яшайди! Бу йилги сайловдахам сизга кўпчилик ўз ишончини билдирган ҳолда овозини беришига аминман.

  • saymon klark
    saymon klark 27 сентября, 14:44

    Davlat rahbarining bu taklifi zo'r chiqibdi. Budjet mablag'larini sarflashdagi ochiqlik 100% natija beradi

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей