1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
24 сентября, 21:21 537 0

Тошкентда йўл четида турган автомобилларни дарахт босиб қолди

Шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.
Тошкентда йўл четида турган автомобилларни дарахт босиб қолди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Маълумот берилишича, бугун, 24 сентябрь куни соат 17:20 ларда Миробод тумани Ат-Термизий маҳалласи ҳудудида қайрағоч дарахти қулаб, унинг ёнида турган учта автомобилларни босиб қолган. Натижада, машиналарга шикаст етган.

Автомобиллар ичида ҳеч ким бўлмаган, пиёдалар ҳам зарар кўрмади.

Машина эгалари суғурта компаниясига мурожаат қилишди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей