1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
24 сентября, 14:03 442 10

Самарқандга 50 та электробус олиб келиш учун ЕТТБдан қарз олинади

Президентнинг беш йиллик дастурига кўра, вилоятдаги автомобиль йўллари ва кўприклар қурилишига 4 трлн сўм ажратилади. Энди шаҳарнинг тарихий марказида давлат идоралари бўлмайди. 
Самарқандга 50 та электробус олиб келиш учун ЕТТБдан қарз олинади
Фото: t.me/uzlidep
Ўзбекистон президентининг Самарқандга бўлган ташрифида ўзининг келгуси беш йилги дастури бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.

Унг кўра, вилоятни ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 41 триллион сўм йўналтирилади. Самарқандда 8 минг километрдан зиёд автомобиль йўли ва ички кўчалар, 270 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун 4 триллион сўм ажратилади.

Келгуси йилдан Каттақўрғон, Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманларидаги 105 та маҳалладаги 400 минг аҳоли учун жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, кейинги йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг имтиёзли маблағлари ҳисобига Самарқандга 50 та электробус олиб келинади. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади.

“Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектари Самарқанд шаҳар таркибига қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади.

Одамлар бемалол айланиб юрадиган шаҳар бўлиши керак. Агар шунақа қилмасак, Самарқандда юриб ҳам бўлмайди, яшаб ҳам бўлмайди”,
– деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев.
Комментарии
  • Alisher Karimov
    Alisher Karimov 24 сентября, 18:24

    Рахмати калон Чаноби Олй! Электробуслар жуда кулай ва иқтисодбоп! Экологияни бузмайди! Овози чиқмайди!

  • nozim sedoy
    nozim sedoy 24 сентября, 17:37

    Охирги йилларда Самарқандда жуда кўп халқаро миқёсдаги тадбирлар ўтказилмоқда, шунга мос равишда Самарқанд инфраструктурасини ривожлантириш, шаҳарни кўркам ва обод қилиш дунё ҳамжамияти учун Ўзбекистоннинг иммиджига ижобий таъсир қилиб, яхши таъсуротлар қолишига сабаб бўлади.

  • Журабек Носиров
    Журабек Носиров 24 сентября, 15:59

    Туризм салохиятимизнинг асосий шахарларидан бири буган Самарканд йулларини ободонлаштириш жуда яхши карор, туристла келиши купаяди яна

  • Jack Daniyel
    Jack Daniyel 24 сентября, 15:59

    Мухтарам президентимиз қилаётган тизимли ислоҳотлари бардавом бўлсин, аммо лекин транспорт инфратузилмасини такомиллаштиришданда ўлароқ бошқа соҳаларда ҳам қонунустуворлигини таьминлаш, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини барқарорлаштиришга эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди

  • Marat Gardeev
    Marat Gardeev 24 сентября, 15:53

    Жуда яхши ташаббус.100% қўллаб қувватлайман

Показать ещё
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей