1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
23 сентября, 17:59 290 0

Alltest — абитуриентларни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига тайёрлайдиган онлайн-платформа

Ҳозирда платформада Ўзбекистондаги барча таълим йўналишларининг 95 фоиздан ортиғини қамраб олувчи 8та асосий фанлар бўйича курслар мавжуд.
Alltest — абитуриентларни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига тайёрлайдиган онлайн-платформа
Бутун дунёда онлайн таълим оммалашиб бормоқда. Таълимни уйдан чиқмасдан олиш ажабланарли ҳол бўлмай қолди. Лекин савол: чет элдаги онлайн курслар муваффақиятининг сири нимада? Нега Ўзбекистонда масофавий таълим сифати ҳанузгача оқсоқланмоқда?

2020 йилда инновацион таълим соҳаси жуда тез суръатлар билан ўсди. Кўп мамлакатлар учун бу янги имкониятлар очди, лекин Ўзбекистон таълим тизими бундай кескин бурилишга тайёр эмас эди.

Бунинг бир неча сабаблари бор. Ўқитувчиларнинг аксарияти ўрта ва кекса ёшдаги одамлардир. Уларнинг кўпчилиги руҳий ва жисмоний жиҳатдан масофавий таълимга тайёр эмаслар. Ахборот/рақамли технологияларга оид билимларнинг иккиланувчи фойдаланувчи даражасида пастлиги. Ҳатто оддий видео конференцияларни созлаш жараёнларининг қийинчилик туғдириши, график муҳаррирлар ёки видео монтаж дастурларини ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ.

Вазиятни тўлиқ тушунмаслик: буларнинг барчаси қандай кузатилади, баҳоланади ва қанчалик самарали бўлади? Нимани кутиш керак? Маълумотлар жуда секин этиб келарди, жойлардаги одамлар масъулиятни ўз зиммаларига олишдан қўрқар эдилар. Ҳатто бир нечта саноқли маҳаллий электрон платформалар томонидан танланган ечимлар фойдаланувчиларнинг бундай оқимига тайёр эмас эди. Натижада – ҳамма нарса «осилиб бошлайди», «чиқиб кетади» ва «қотиб қолади».

Бироқ, масофавий таълимга ўтиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам муқаррар. Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари интернет-таълим кўпроқ маълумот олиш, ҳамма нарсани тезроқ бажариш учун ёрдам беришини таъкидладилар. Бу шуни англатадики, Covid туфайли киритилган соҳадаги ўзгаришлар, эҳтимол, эпидемия тугагач қолади.

Онлайн таълим объектив афзалликларга эга. «Синфдаги дарс, ўқувчилар ўқитувчи олдида ўтириши ва у бирор нарса айтиши – бу турдаги таълимни саноат ривожланиш давридан олганмиз», - деди Беркли шаҳридаги Калифорния университети ривожланиш психологи Элисон Гопник BBC'га берган интервьюсида. - Шу тарзда олинган кўникмалар узоқ ўтмишда зарур эди. Бундай кўникмалар яқин келажакда роботлар бажарадиган вазифаларни бажариш учун зарурдир».

Хорижий давлатлардан мисоллар:

1. Машҳур Кембриж университети 2020 йилнинг май ойида Буюк Британия университетларидан биринчи бўлиб кейинги ўқув йилида (2020-2021) барча маърузалар виртуал тарзда ўтказилишини эълон қилди. Кўпгина Британия университетлари тез орада шу ёки ўзгача даражада бу ўрнакка эргашдилар, сиртқи тизимга ўтдилар.

2. Россияда онлайн таълим курсларининг машҳурлиги сўнгги 2 йил ичида 8 баробар ошди (Skillbox маълумотлари).

3. Қозоғистоннинг GetCourse платформаси маълумотларига кўра, 2020 йил март ойининг иккинчи ярмида курс савдоси 20% ўсди ва «Нетология» онлайн университети янги фойдаланувчиларининг сони 4 баробар ошди.

4. Университетлар томонидан талабалар билан суҳбатлашиш учун таклиф қилинган чет эллик таниқли меҳмон нотиқлар ёки жуда банд сиёсатчилар ўз маърузаларини уйларидан чиқмасдан ўқишга бажонидил розилик беришган.

Умуман олганда, талабаларнинг ўқитувчилар билан мулоқот қилиши осонлашди. Илгари, талабалар дарсдан ташқари вақтда ўқитувчиларни «безовта қилишлари» жуда камдан-кам ҳолларда рўй берган. Бу энди кўпроқ мувофиқлашди. Баъзи талабалар учун виртуал муҳит янги имкониятлар очди.

Ўзбек масофавий курсларида этишмаётган онлайн таълим платформаларининг афзалликлари:

Мослашувчанлик: Онлайн-таълим туфайли сиз ўқишни иш ёки бошқа фаолиятлар билан аъло даражада бирлаштира оласиз. Сиз машғулотнинг вақтини ва интенсивлигини ўзингиз танлайсиз, шунинг учун вақтни қулай режалаштиришингиз ва қачон ўқиш ёки танаффус қилиш кераклигини ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин.

Ижтимоий омил: Масофавий таълим бошқа талабалардан «масофада бўлиш» ва ижтимоий алоқаларни йўқотиш дегани эмас. Бошқа талабалар билан алоқа онлайн мулоқотни ривожлантириш орқали осонлашади. Сиз ҳатто ижтимоий тармоқлар орқали улар билан бошқача учрашиш имконингиз бўлмаган дунёнинг қарама-қарши бурчагидаги одамлар билан мулоқот қилишингиз мумкин. Бугунги кунда ҳеч нарса сизни қўшма лойиҳаларда ҳамкорлик қилишингизга, муаммоларни бир-бирингизга ёрдам берган ҳолда ҳал қилишга ва ўз маҳоратингиз ва билимларингизни ўртоқлашишингизга тўсқинлик қилмайди. Бундан ташқари, жонли мулоқотда муаммоларга дуч келиши мумкин бўлган интроверт талабалар учун онлайн мулоқот осонроқ кечади.

Интерактивлик ва методология: Яхши мўлжалланган онлайн курс нафақат монитор олдида ўтиришни ва онлайн маърузани пассив кузатишни, балки сизнинг ҳам фаол иштирокингизни ўз ичига олади. Сиз олган билимларингиздан фойдаланишни ўрганасиз ва гуруҳ ишларида фикр-мулоҳаза ва амалиётни қабул қиласиз. Онлайн таълим - камерага ёзиб олинган офлайн таълимга тенг эмас.

Талабчанлик: Онлайн курслар унчалик содда эмас - улар дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳурмат қилинадиган стандарт таълим даражасини таъминлаши мумкин. Бу шуни англатадики, агар талабалар муваффақиятли бўлишни истасалар, астойдил ҳаракат қилишлари ва ўзларига юкланган вазифаларни масъулият билан бажаришлари керак бўлади. Онлайн таълим - бу бекорчилик эмас, аксинча: агар сиз университетни тўғри танласангиз, бу таълимнинг тўлақонли шакли.

Техник таъминланганлик: ишлашнинг барқарорлиги, уланишнинг ишончлилиги, ишлатиш учун қулай, ҳамма нарса қулай ва тез ишлаши керак.

Абитуриентларни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига қабул қилишга тайёрлайдиган Alltest янги онлайн-платформаси бу вазифалар ва бошқа замонавий талабларга жавоб беришга мўлжалланган.

Ўқитувчиларни танлаш мезонларидан бири ўқитувчининг тажрибаси ва ёшининг мувозанати эди.

Таълим масалаларида абитуриент ва ўқитувчи ўртасида «ёш жарлиги» бўлмаслиги жуда муҳимдир. Ёш мутахассислар ўз маърузаларини ёшларга янада самарали тақдим этишлари мумкин. Шу билан бирга, Alltest платформасининг ҳар бир ўқитувчиси ҳисобида ўнлаб синовлардан ўтиб ўқишга қабул қилинган талабалар бор.

Ҳозирда платформада Ўзбекистондаги барча таълим йўналишларининг 95 фоиздан ортиғини қамраб олувчи 8та асосий фанлар бўйича курслар мавжуд.

Alltest'дан курсни харид қилиб, маблағингизни сезиларли даражада тежашингиз мумкин, чунки бешта мавзу бўйича бир йиллик обуна сизга ҳафтада бир нечта финжон қаҳва нархига тушади.

Фанларни алоҳида танлашингиз ҳам мумкин. Ҳамма учун тавсия этилаётган таълимнинг афзалликларини баҳолашга имкон берадиган синов муддати мавжуд. Барча тафсилотлар сайтда кўрсатилган ёки платформанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишишингиз мумкин.

Alltest - бу онлайн таълимга бошқача ёндашув.

Uznews20 промокодидан фойдаланиб, Alltest'да таҳсил олиш учун 20 фоиз чегирмага эга бўлинг.

Телефон: +998 97 1054411
Instagram: @alltest.uz
Telegram: @alltestuz
Сайт: alltest.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей