1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 сентября, 13:03 265 0

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франция компаниясига берилди

Лойиҳага кўра, дастлаб, пойтахтнинг икки туманидаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франция компаниясига берилди
Фото: UzNews.uz
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Central & Eastern Europe компаниясига 30 йилга давлат — хусусий шериклик тамойили асосида берилмоқда. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Қайд этилишича, бунинг учун Veolia Energy Tashkent махсус лойиҳа компанияси ташкил этилади. 

Компания иссиқлик таъминотидаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш, авария ҳолатларини қисқартириш, иссиқлик сув ҳисоблагичлар ўрнатиш, энергия ва сув тежамкорлигига эришиши керак бўлади.

Дастлабки икки йилда Бектемир ва Сергели туманларидаги қозонхоналар орқали 118 кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий объектнинг иссиқлик таъминоти модернизация қилинади. 

Қарорга кўра, лойиҳага Осиё тараққиёт банки асосий маслаҳатчи бўлади. Яъни, банк дастлабки 3 йил давомида лойиҳани амалга ошириш ҳамда мониторинг қилиб бориш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўмаклашади.

Veolia Central & Eastern Europe компанияси 20 млн евро миқдорида инвестиция киритиши керак бўлади. Лойиҳа доирасида 181 та иссиқлик иншооти ва қозонхона модернизация қилинади, 575,6 км иссиқлик тармоқлари қурилади, 841,1 км иссиқлик тармоқлари реконструкция қилинади, 51,5 минг дона иссиқлик энергияси ўлчов ускунаси ва 2 млн 464 минг 600 дона иссиқлик сув ҳисоблагич ўрнатилади. 391 та махсус техника харид қилади.

Лойиҳани амалга оширишда Veolia Energy Tashkent махсус лойиҳа компаниясининг юзага келадиган барча молиявий мажбуриятлар Veolia Central & Eastern Europe компанияси томонидан кафолатланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей