1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 сентября, 10:52 179 0

“Ижтимоий фикр”: Кўпчилик президентликка номзодлар ўртасидаги теледебатлар тарафдори

Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази президентлик сайлови бўйича ўтказилган навбатдаги телефон сўровлари натижасини эълон қилди.
“Ижтимоий фикр”: Кўпчилик президентликка номзодлар ўртасидаги теледебатлар тарафдори
Фото: Бектемир тумани ҳокимлиги / Иллюстрация
"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 30 август - 10 сентябрь кунлари президентлик сайлови бўйича телефон сўровларининг тўртинчи босқичини ўтказди.  

“Сиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кузатиб борасизми?” деган саволга респондентларнинг кўпчилиги “ҳа” деб жавоб берган. 11,9% сўралганлар умуман кузатмаслигини маълум қилган. 91,8% респондент эса президентлик сайлови бўлишидан хабардор.

60,5% сўралганлар сайловолди кампаниясини кузатиб боришини таъкидлаган. Мониторинг сайлов куни яқинлашгани сари сайловга тайёргарлик, сайловолди мунозаралари, президентликка номзодларнинг дастурлари ёки сайловолди платформалари ҳақидаги маълумотларга, шунингдек, бўлажак сайловга бағишланган чиқишлар, мунозаралар, матбуот анжуманлари ва интервьюларга қизиқиш билдираётган фуқаролар сонининг ўсиб бориши тенденцияси кузатилаётганини аниқлаб берди.

Телефон сўровида аниқланишича, 71,2% респондентлар сайлов бўйича тайёргарлик ҳақидаги ахборотни давлат телевидениесидан олмоқда. Кейинги ўринда Интернет (46,5%) бўлса, 32,8% респондентлар учун асосий ахборот манбаси нодавлат ТВ каналлари ҳисобланади.

46,5% иштирокчи номзодлар ўртасидаги очиқ телемунозаралар уларнинг сиёсий дастурлари ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли деб ҳисоблайди. 21,7% респондентлар эса номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокидаги ток-шоуларга қизиқиш билдирган. 0,9% респондент сайловда қатнашмаслигини маълум қилган бўлса, қарийб 89% сўралганлар қатнашишларини билдирган.

“Ижтимоий фикр” маркази ушбу сўровнинг 3-босқичини 29 июлдан 13 августгача ўтказган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей