1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
23 сентября, 09:22 238 0

Сурхондарёда Nexia-3 етти ёшли қизалоқни уриб кетиб, ҳалок қилди

Автобусдан тушган қизалоқ онаси ҳамроҳлигисиз йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.
Сурхондарёда Nexia-3 етти ёшли қизалоқни уриб кетиб, ҳалок қилди
Фото: видеодан кадр
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 15:00 да вилоятнинг Олтинсой тумани ҳудудидаги йўлда она ва унинг 7 ёшли қизи автобусдан тушиб, машинанинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.

Шу вақтда ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 2014 йилда туғилган қизни туртиб юборган. Натижада, вояга етмаган қизалоқ воқеа жойида вафот этган.

Аниқланишича, ҳодиса содир бўлган йўлда йўл белгилари ва чизиқлари мавжуд. Онасининг эътиборсизлиги ва ҳайдовчининг тезликни оширгани сабаб мазкур ЙТҲ содир бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей