1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
22 сентября, 21:26 1092 0

Самарқандда она ва 16 ёшли қизи ўзларини осиб қўйди

Уларнинг бундай қилишига узоқ йиллар оила бошлиғи ва қайнонанинг таҳқирлаши сабаб бўлган. Аёлнинг ўғил фарзанд кўрмагани қайнонага ёқмаган. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Самарқандда она ва 16 ёшли қизи ўзларини осиб қўйди
Фото: Видеодан кадр
Каттақўрғон туманида ўтказилган очиқ судда она-боланинг ўзларини ўлдириш даражасига етказишда айбланган эр ва қайнона иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, эркак ва унинг онаси томонидан узоқ йиллар келинга тазйиқ ўтказиб келинган. Қайнона келинининг кетма-кет қиз фарзандлар кўрганидан норози бўлган. Улар арзимас баҳоналар билан йиллар давомида аёлни таҳқирлаб келган. 

Эр хотинини яқин қариндошларига тегишли дўкондан қайнонаси номига қарз олганликда айблаб, уради ва унга тан жароҳати етказади. Яна бир ҳолатда эса қайнона келинини уриб, қайноқ сувни юзига сепиб юборади. 

Онасининг мунтазам тазйиқларга учрашига чидай олмаган 16 ёшли тўнғич қизи оғилхонада ўзини осиб қўяди. Орадан 2 соат ўтиб, зўравонликлардан тўйган она ҳам ўзини қизининг ёнида осиб, жонига қасд қилади.

Қайд этилишича, оиладаги нотинчликдан қиз ўқийдиган мактаб, маҳаллар раиси ва фаоллари ҳам хабардор бўлган. Аёлга ҳимоя ордери берилган бўлса-да, ИИБ буни назорат қилмаган.

Суд эрни ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан айбли деб топиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилди.
Қайнонага эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси берилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей