1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
22 сентября, 19:22 230 0

Тошкент вилоятида уйида гултувакларда каннабис ўстираётган фуқаро ушланди — фото

Фуқаро уйида каннабис ва марихуана етиштиришга мўлжалланган “махсус лаборатория” ташкил қилган.
Тошкент вилоятида уйида гултувакларда каннабис ўстираётган фуқаро ушланди — фото
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, 16 сентябр куни Чиноз тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 37 ёшли Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида 4 кв метр ўлчамли махсус жиҳозланган хонада (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) 20 дона елим гултуваклар ичига тупроқ, ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаронинг хонадонидан каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси, гугурт қутиларида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигининг майдаланган барглари, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар, ялтироқ қоғозлар, электрон тарозилар ва махсус елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.


Ўтказилган кимёвий экспертизада олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган – жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат бўйича Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей