1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
22 сентября, 17:55 168 5

Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли қурилади

Президент ўзининг 5 йиллик дастурига кўра Хоразмга қанча маблағ ажратилиши ҳақида гапирди.
Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли қурилади
Фото: t.me/uzlidep
Шавкат Мирзиёев Хоразмдаги сайловчилар билан учрашувда ўзининг 5 йиллик дастурига кўра қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.

Унга кўра, ушбу даврда Хоразмни ривожлантиришга 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Қайд этилишича, Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли ҳам қурилади.

Шунингдек, президент пойтахт ва вилоят ўртасидаги авиақатнов ҳақида сўз олди.

“Тошкент шаҳридан Нукус ва Урганч шаҳарларига авиачипта нархининг 25 фоизини бюджетдан субсидиялаш тартибини жорий қилдик. Натижада, авиачипта нархлари 33 фоизга арзонлаб, аҳоли учун қулайлик яратди ва нарх 618 минг сўмдан 416 минг сўмга тушди. Ушбу имтиёзни яна икки йилга узайтирамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Комментарии
  • Alisher Karimov
    Alisher Karimov 23 сентября, 06:45

    Рахмат сизе! Балаларимиздан

  • Brick Squad
    Brick Squad 22 сентября, 19:33

    Президентимизнинг чуқур ўйлаган тизимли ислохотлари яқин келажакда ўз самарасини беришига ишонамиз

  • Mc Laren
    Mc Laren 22 сентября, 19:26

    gap yoq. bizi viloyatga ham qurish taklif qilaman. shunda probkalaram kamayardi.

  • mike tayson
    mike tayson 22 сентября, 19:13

    Жуда зўр янгилик, хурсандман шундай дастурлардан

  • Husrav Botirov
    Husrav Botirov 22 сентября, 19:07

    Жаноб Президент амалга ошираётга саъй-ҳаракатларингиз албатта амалга ошишига ишонамиз.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей